Сайт тест режимида ишламоқда!
Куз-қиш мавсуми бўйича штаб фаолияти доимий назоратда
  • Янгиликлар
  • 10:00 08.01.2026
  • 59
  • Ҳукумат қарорлари ижроси

Янги Наманган туманида 2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида ташкил этилган махсус штаб фаолияти туман раҳбарияти томонидан мунтазам назорат қилинмоқда.

Куз-қиш мавсуми бўйича штаб фаолияти доимий назоратда

Янги Наманган туманида 2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида ташкил этилган махсус штаб фаолияти туман раҳбарияти томонидан мунтазам назорат қилинмоқда.

Бугун ҳам штабдаги мавжуд ҳолат, келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда уларнинг ечимлари тизимли равишда таҳлил этилди. Мурожаатларни кўриб чиқишда фуқаролар билан хушмуомала муносабатда бўлиш, муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Штаб ходимларига мавсумга оид масалалар юзасидан таҳлилий маълумотларни доимий юритиш ва аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ечимга келтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.