Сайт тест режимида ишламоқда!
19-сонли оилавий поликлиникада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати ўрганилди
  • Янгиликлар
  • 12:15 07.01.2026
  • 57
  • Ташрифлар

Янги Наманган тумани ҳокими тумандаги 19-сонли оилавий поликлиникада аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, муассасанинг моддий-техник базаси ва мавжуд шароитларни кўздан кечирди.

19-сонли оилавий поликлиникада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати ўрганилди

Янги Наманган тумани ҳокими тумандаги 19-сонли оилавий поликлиникада аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, муассасанинг моддий-техник базаси ва мавжуд шароитларни кўздан кечирди.

Поликлиника “Ёшлик”, “Мустақилликнинг беш йиллиги”, “Бунёдкор” ва “Саховат” маҳаллалари аҳолисига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатади. Шунингдек, тор мутахассислар фаолияти ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати йўлга қўйилган.

Ўрганиш жараёнида қиш мавсумида юкламалар ошишини инобатга олган ҳолда иситиш, электр ва сув таъминотининг узлуксиз ишлаши, навбатчилик режалари, тез тиббий ёрдам хизмати тайёргарлиги ва дори-дармон захиралари ҳолати кўздан кечирилди.

Туман ҳокими томонидан тиббий хизмат самарадорлигини ошириш, аҳоли мурожаатларига ўз вақтида жавоб қайтариш ва хизмат сифатини барқарор сақлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.