Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган тумани ҳокими “Ёшлик” КСЗ фаолияти билан танишди
  • Янгиликлар
  • 11:20 07.01.2026
  • 66
  • Инвестиция ва ташқи савдо

Янги Наманган тумани ҳокими “Саховат” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ёшлик” кичик саноат зонасига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган лойиҳалар фаолияти билан танишди. Ташриф давомида КСЗдаги корхоналар мисолида ишлаб чиқариш жараёнлари, яратилаётган иш ўринлари ва маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар ўрганилди.

Янги Наманган тумани ҳокими “Ёшлик” КСЗ фаолияти билан танишди

Янги Наманган тумани ҳокими “Саховат” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ёшлик” кичик саноат зонасига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган лойиҳалар фаолияти билан танишди. Ташриф давомида КСЗдаги корхоналар мисолида ишлаб чиқариш жараёнлари, яратилаётган иш ўринлари ва маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар ўрганилди.

Жумладан, “Climate Line Trade” МЧЖ корхонаси фаолияти мисолида ҳудудда 20 нафардан ортиқ аҳоли иш билан таъминланаётгани, ойига 10 минг донадан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилаётгани қайд этилди. 

Корхонанинг келгусидаги кенгайтириш режалари ва янги иш ўринлари яратиш имкониятлари муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.