19:15 06.01.2026Янги Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида ҳудудларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлил қилинди
Янги Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида ҳудудларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар таҳлил этилди.
Оғир тоифадаги маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар алоҳида кўриб чиқилиб, ҳудудларни ихтисослаштириш, кооперацияларни ривожлантириш ва микролойиҳаларни жорий этиш орқали аҳоли бандлигини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.
Шунингдек, 2026 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилиниб, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, оилавий бизнесни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.