Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туман ихтисослаштирилган мактабида усти ёпиқ мини стадион барпо этилмоқда
  • Янгиликлар
  • 13:35 06.01.2026
  • 54
  • Ёшлар сиёсати

“Ташаббусли бюджет” дастури доирасида Янги Наманган туман ихтисослаштирилган мактаби ҳудудида усти ёпиқ мини стадион қурилиши бошланди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 1 млрд 450 млн сўм маблағ йўналтирилган.

Янги Наманган туман ихтисослаштирилган мактабида усти ёпиқ мини стадион барпо этилмоқда

“Ташаббусли бюджет” дастури доирасида Янги Наманган туман ихтисослаштирилган мактаби ҳудудида усти ёпиқ мини стадион қурилиши бошланди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 1 млрд 450 млн сўм маблағ йўналтирилган.

Қурилиш ишлари доирасида ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун замонавий инфратузилма яратилмоқда. Жумладан, усти ёпиқ мини стадион билан бир қаторда волейбол майдони ҳамда “work out” (очиқ спорт машқлари) майдони қўшимча тарзда барпо этилмоқда.

Мазкур лойиҳа ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спортга бўлган қизиқишини ошириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади. 

“Ташаббусли бюджет” доирасида амалга оширилаётган ушбу ишлар таълим муассасасидаги шарт-шароитларни янада яхшилашга қаратилган.