Сайт тест режимида ишламоқда!
Саноат корхонасида ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
  • Янгиликлар
  • 10:35 06.01.2026
  • 53
  • Иқтисод ва молия

Янги Наманган туманининг “Оромгоҳ” маҳалласда жойлашган “Узэнерготрансформатор” МЧЖ трансформатор ишлаб чиқариш йўналишида самарали фаолият олиб бормоқда. Корхона 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 15 нафар ишчи меҳнат қилмоқда ҳамда маҳсулотлар ички бозорга етказиб берилмоқда.

Саноат корхонасида ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Янги Наманган туманининг “Оромгоҳ” маҳалласда жойлашган “Узэнерготрансформатор” МЧЖ трансформатор ишлаб чиқариш йўналишида самарали фаолият олиб бормоқда. Корхона 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 15 нафар ишчи меҳнат қилмоқда ҳамда маҳсулотлар ички бозорга етказиб берилмоқда.

Туман ҳокими корхона раҳбари билан учрашиб, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва қўшимча иш ўринлари яратиш масалаларини муҳокама қилди. 

Тадбиркор томонидан келгуси режалар ва корхонани янада ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди. Ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.