Сайт тест режимида ишламоқда!
“Textil production for men” МЧЖ фаолияти: экспорт салоҳияти ошмоқда
  • Янгиликлар
  • 11:35 05.01.2026
  • 43
  • Иқтисод ва молия

Янги Наманган туманининг “Оромгоҳ” маҳалласида жойлашган “Textil production for men” МЧЖ 2015 йилда ташкил этилган. Корхона бугунги кунда 45 нафар маҳаллий аҳолини доимий иш билан таъминлаб, туманнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.

“Textil production for men” МЧЖ фаолияти: экспорт салоҳияти ошмоқда

Янги Наманган туманининг “Оромгоҳ” маҳалласида жойлашган “Textil production for men” МЧЖ 2015 йилда ташкил этилган. Корхона бугунги кунда 45 нафар маҳаллий аҳолини доимий иш билан таъминлаб, туманнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган текстил маҳсулотлари хорижий бозорларга йўналтирилган. Хусусан, 2025 йилда Туркманистонга 300 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинган. 2026 йилда эса Россия Федерациясига 500 минг АҚШ доллари ҳажмида экспорт амалга ошириш режалаштирилган.

Туман ҳокими Адҳамжон Карабаев мазкур ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, меҳнат шароитлари, маҳсулотлар сифати ҳамда келгуси режалар билан танишди. Учрашув давомида иш кўламини кенгайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.