Сайт тест режимида ишламоқда!
Чортоқ йўлининг 29–35 км оралиғида йўл инфратузилмаси модернизацияланмоқда
  • Янгиликлар
  • 16:15 03.01.2026
  • 44
  • Ташрифлар

Янги Наманган туманидаги 4Р-117 Шимолий айланма йўлида йўл инфратузилмасини яхшилаш ишлари давом этмоқда. Чортоқ йўлининг 29–35 км оралиғида лотоклар ўрнатилиб, йўл 6 полосали қилиб кенгайтирилмоқда, шунингдек, пиёдалар учун замонавий йўлакчалар барпо этилмоқда.

Чортоқ йўлининг 29–35 км оралиғида йўл инфратузилмаси модернизацияланмоқда

Янги Наманган туманидаги 4Р-117 Шимолий айланма йўлида йўл инфратузилмасини яхшилаш ишлари давом этмоқда. Чортоқ йўлининг 29–35 км оралиғида лотоклар ўрнатилиб, йўл 6 полосали қилиб кенгайтирилмоқда, шунингдек, пиёдалар учун замонавий йўлакчалар барпо этилмоқда.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2024 йил 11 декабрдаги 137-сонли баёнига асосан, пудратчи “Ровустон қурилиш сервис” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. 

Мазкур бунёдкорлик ишлари маҳаллий аҳоли учун қулай ва хавфсиз йўл ҳаракати муҳитини яратиш ҳамда туманнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббус саналади.