Сайт тест режимида ишламоқда!
“Мингтерак” маҳалласида ривожлантириш дастури амалга оширилади
  • Янгиликлар
  • 14:40 03.01.2026
  • 49
  • Ҳукумат қарорлари ижроси

“Янги Ўзбекистон қиёфаси” доирасида Янги Наманган туманининг “Мингтерак” маҳалласида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тасдиқланди. Бугун туман ҳокими Адҳамжон Карабаев лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

“Мингтерак” маҳалласида ривожлантириш дастури амалга оширилади

“Янги Ўзбекистон қиёфаси” доирасида Янги Наманган туманининг “Мингтерак” маҳалласида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тасдиқланди. Бугун туман ҳокими Адҳамжон Карабаев лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Дастурга мувофиқ, маҳаллада 61 км ички йўлнинг 10 км қисми асфальтланади, 10 км йўл шағалланади. Ичимлик суви таъминоти етиб бормаган 25 та хонадонга 1,8 км янги тармоқ тортилади.

Электр таъминоти соҳасида 26 та трансформатордан 4 таси таъмирланиб, 5 таси алмаштирилади ва 4 та янги трансформатор ўрнатилади. Шунингдек, 60 км электр тармоқларининг 12 км қисми янгиланиб, 8 км янги тармоқ тортилади, 30 та яроқсиз устун алмаштирилиб, 20 та янги бетон устун ўрнатилади.

Ижтимоий соҳада 45 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси 0 фоизга туширилади. 282 та оила ижтимоий реестрдан чиқарилади, 156 нафар бола қўшимча тўгаракларга жалб этилади. ДХШ асосида тиббиёт муассасаси ташкил этилади.

Иқтисодий йўналишда эса 32 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, 40 та микролойиҳа ишга туширилади, натижада 71 нафар аҳоли доимий иш билан таъминланади.