13:15 03.01.2026Янги Наманган туманининг “Бунёдкор” маҳалласида жойлашган “Ёшлик барака” чорва ҳайвонлари бозорида яратилган шарт-шароитлар ҳамда хавфсизлик чоралари ўрганилди.
“Ёшлик барака” чорва бозорида яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди
Янги Наманган туманининг “Бунёдкор” маҳалласида жойлашган “Ёшлик барака” чорва ҳайвонлари бозорида яратилган шарт-шароитлар ҳамда хавфсизлик чоралари ўрганилди.
Кўздан кечириш давомида бозор ҳудудининг санитар ҳолати, савдо жойларининг тартибли ташкил этилгани, ветеринария назорати ҳамда жамоат тартибини сақлашга қаратилган чора-тадбирлар билан танишилди. Шунингдек, фуқаролар учун яратилган қулайликларга алоҳида эътибор қаратилди.
Хавфсиз ва қонуний савдо муҳитини таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар белгиланди.