Сайт тест режимида ишламоқда!
Ободлик йўлидаги фидокорлик эътироф этилди
  • Янгиликлар
  • 09:10 03.01.2026
  • 49
  • Оммавий тадбирлар

Янги Наманган тумани ҳокими Адҳамжон Карабаев бугун иш кунини туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан учрашувдан бошлади. Ҳоким меҳнаткашларга, озодалик ва тозалик посбонларига самимий “хорманг” дея мурожаат қилди.

Ободлик йўлидаги фидокорлик эътироф этилди

Янги Наманган тумани ҳокими Адҳамжон Карабаев бугун иш кунини туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан учрашувдан бошлади. Ҳоким меҳнаткашларга, озодалик ва тозалик посбонларига самимий “хорманг” дея мурожаат қилди.

Суҳбат чоғида туман ҳудудини обод, озода ва кўркам этиш йўлида олиб борилаётган самарали меҳнат, масъулият ва фидокорлик алоҳида таъкидланди. Ҳоким уларнинг жамоатчилик кайфияти ва яшаш муҳитини яхшилашдаги муҳим ўрнини эътироф этиб, чин дилдан миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, ободонлаштириш ишларида фаолият юритаётган ходимларга келгуси ишларида мустаҳкам соғлиқ, куч-ғайрат ва омад тилади.