11:00 02.01.2026Янги Наманган туманида қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доимий назоратга олинган. Шу мақсадда 2-сонли туғруқ комплексида ўрганиш ишлари олиб борилди.
2-сонли туғруқ комплексида иссиқлик тизимининг барқарор ишлаши таъминланмоқда
Янги Наманган туманида қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доимий назоратга олинган. Шу мақсадда 2-сонли туғруқ комплексида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Кўрик давомида тиббиёт муассасасининг иссиқлик, электр ва сув таъминоти тизимлари, шунингдек, энергия тежамкор ускуналарнинг техник ҳолати текширилди. Беморлар ва тиббиёт ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда профилактика ва таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, 2025 йилда кузатилган нуқсонли туғруқ ҳолатлари ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар, шунингдек, маиший коррупциянинг олдини олиш борасида кўрилган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.
Муаммоларни бартараф этиш ва салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган галдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.