15:45 29.12.2025Адҳам Карабаев 1985 йилда Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Наманган муҳандислик- технология институтининг электр энергетика йўналишини тамомлаган.
Адҳам Карабаев Янги Наманган тумани ҳокими этиб тайинланди
Адҳам Карабаев 1985 йилда Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Наманган муҳандислик- технология институтининг электр энергетика йўналишини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2007 йилда “Электрқишлоққурилиш” ОАЖ 11-сонли механизациялашган жамланма электромонтёрлигидан бошлаб, “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда электромонтёр, муҳандис, етакчи муҳандис, Наманган тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи, “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” директори ўринбосари вазифаларида фаолият олиб борган.
У мазкур тайинловга қадар “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.