13:05 01.12.2025Янги Наманган туманидаги 71-мактабда “Зўравонликка қарши 16 кунлик акция” доирасида “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.
“Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида давра суҳбати ўтказилди
Янги Наманган туманидаги 71-мактабда “Зўравонликка қарши 16 кунлик акция” доирасида “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда виртуал маконда учраётган тазйиқ ва таҳдидлар, шахсий маълумотларни рухсатсиз тарқатиш, кибербуллинг каби ҳолатларнинг авж олаётгани таъкидланди. Бундай ҳуқуқбузарликлар аёллар ва қизларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир қилиши, ижтимоий ҳаётдан четлашишига сабаб бўлаётгани иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
Учрашув давомида зўравонликнинг олдини олиш, хусусан онлайн хавфсизлик қоидалари бўйича тушунчалар берилиб, фуқароларнинг хабардорлигини оширишга қаратилган тавсиялар берилди.