Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманганда сув таъминотини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда
  • Янгиликлар
  • 17:15 28.11.2025
  • 67
  • Ҳукумат қарорлари ижроси

Янги Наманган туманининг “Гўзал” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Д-1000 сув тармоғи ЕБРР молиялаштирувчи лойиҳаси доирасида кенг кўламда модернизация қилинмоқда. Лойиҳа асосида 350 метрлик энг муҳим қисм “Адолат” қурувчи компанияси томонидан замонавий стандартларга мувофиқ янгиланмоқда.

Янги Наманганда сув таъминотини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда

Янги Наманган туманининг “Гўзал” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Д-1000 сув тармоғи ЕБРР молиялаштирувчи лойиҳаси доирасида кенг кўламда модернизация қилинмоқда. Лойиҳа асосида 350 метрлик энг муҳим қисм “Адолат” қурувчи компанияси томонидан замонавий стандартларга мувофиқ янгиланмоқда.

Лойиҳа якунига етказилганидан сўнг Янги Наманган ва Давлатобод туманлари ҳамда Наманган шаҳар аҳолиси учун сув таъминоти барқарор ва сифатли бўлиб, маҳаллий аҳоли ҳаётида сезиларли ижобий ўзгаришлар юз беради. 

Бу ишлар нафақат аҳоли учун қулайликлар яратади, балки сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайди ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади.