14:15 25.11.2025Янги Наманган туманининг “Гўзал” маҳалласида жойлашган “VODIY SOF QO‘GOZI” масъулияти чекланган жамияти 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, корхонада 20 нафар ишчи меҳнат қилади.
Корхона мурожаати асосида коммунал масала бўйича амалий чоралар белгиланди
Янги Наманган туманининг “Гўзал” маҳалласида жойлашган “VODIY SOF QO‘GOZI” масъулияти чекланган жамияти 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, корхонада 20 нафар ишчи меҳнат қилади.
2024 йил давомида корхона томонидан маҳаллий бозор учун 500 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Жорий 2025 йилда эса ишлаб чиқариш ҳажми 650 миллион сўмга етказилди. 2026 йилдан бошлаб эса маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилган.
Бугун туман ҳокими корхона фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш жараёни ва келгуси режаларни ўрганди. Учрашувда корхона раҳбарияти коммунал инфратузилмага оид муаммо ҳақида мурожаат қилди. Мазкур масала бўйича тегишли ечим чоралари белгиланди.