Сайт тест режимида ишламоқда!
“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” танловининг туман босқичи ўтказилди
  • Янгиликлар
  • 15:05 24.11.2025
  • 65
  • Оммавий тадбирлар

Янги Наманган туманида ҳудудларни ободонлаштириш ва намунали муҳит яратишга қаратилган “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда маҳаллалар босқичида ғолиб деб топилган 12 та МФЙ вакиллари ўз тақдимотлари билан иштирок этди.

“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” танловининг туман босқичи ўтказилди

Янги Наманган туманида ҳудудларни ободонлаштириш ва намунали муҳит яратишга қаратилган “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда маҳаллалар босқичида ғолиб деб топилган 12 та МФЙ вакиллари ўз тақдимотлари билан иштирок этди.

Туман ишчи комиссияси, маҳалла фаоллари ва Маҳалла уюшмаси Кенгаши аъзоларидан иборат ҳайъат томонидан тақдимотлар белгиланган низом асосида баҳоланди.

Натижалар:

“Обод хонадон” номинацияси
1-ўрин — Тинчлик МФЙ
2-ўрин — Ахсикент МФЙ
3-ўрин — Соҳил МФЙ

“Обод кўча” номинацияси
1-ўрин — Истиқбол МФЙ
2-ўрин — Б. Машраб МФЙ
3-ўрин — Атанган гузар МФЙ

“Обод маҳалла” номинацияси
1-ўрин — Бунёдкор МФЙ
2-ўрин — Мингтерак МФЙ
3-ўрин — Мингчинор МФЙ

Тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Якунда ғолиб маҳаллаларга эсталик совғалари топширилди.