Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманганда 3-халқаро зотдор ҳайвонлар кўргазмаси бошланди; нуфуз ва қизиқиш тоборо ортиб бормоқда
  • Янгиликлар
  • 11:55 22.11.2025
  • 75
  • Оммавий тадбирлар

Янги Наманган туманидаги “Ёшлик барака” бозори учинчи бор халқаро зотдор ҳайвонлар ва паррандалар кўргазмасига мезбонлик қилмоқда. Фестивал нафақат соҳа мутахассисларини, балки бутун ўлка бўйлаб ишқибозларни бир жойга жамламоқда.

Наманганда 3-халқаро зотдор ҳайвонлар кўргазмаси бошланди; нуфуз ва қизиқиш тоборо ортиб бормоқда

Янги Наманган туманидаги “Ёшлик барака” бозори учинчи бор халқаро зотдор ҳайвонлар ва паррандалар кўргазмасига мезбонлик қилмоқда. Фестивал нафақат соҳа мутахассисларини, балки бутун ўлка бўйлаб ишқибозларни бир жойга жамламоқда.

Тантанали очилишда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бу анъанавий тадбир Наманганда фестиваллар муҳитини бойитиш, туризм салоҳиятини ошириш ва соҳага замонавий ёндашувни жорий этишда муҳим ўрин тутаётганини қайд этди.

Бу йил ҳам кўргазмада маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар, жумладан қўшни мамлакатлардан келган чорвачилaр зотдор ҳайвонлар ва ноёб паррандаларни намойишга қўймоқда. Уларнинг ҳар бири ўзининг хусусиятлари ва қадри билан иштирокчилар эътиборини тортади.

Тадбирга қизиқувчилар сони йил сайин ортиб, кўргазма Наманганнинг ўзига хос брендларидан бирига айланиб бормоқда. Бу нафақат чорвачиликдаги ҳамкорлик ва тажриба алмашишни мустаҳкамламоқда, балки вилоят туризм ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.