Сайт тест режимида ишламоқда!
“Mega master textile” корхонаси 2025 йилда экспорт йўналишларини кенгайтирмоқда
  • Янгиликлар
  • 15:15 18.11.2025
  • 67
  • Иқтисод ва молия

Янги Наманган туманида 2013 йилда ташкил этилган “Mega master textile” масъулияти чекланган жамиятида 30 та иш ўрни яратилган. Корхона асосан маҳаллий бозор учун тикиш маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

“Mega master textile” корхонаси 2025 йилда экспорт йўналишларини кенгайтирмоқда

Янги Наманган туманида 2013 йилда ташкил этилган “Mega master textile” масъулияти чекланган жамиятида 30 та иш ўрни яратилган. Корхона асосан маҳаллий бозор учун тикиш маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

2024 йил давомида корхона томонидан 250 миллион сўмлик маҳсулот ички бозорга етказилган. Жорий 2025 йилда эса Қозоғистон ва Туркманистон давлатларига қиймати 50 минг долларлик экспорт амалга оширилган.

Бугун туман ҳокими корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни ва келгуси режалар билан танишди. Тадбиркор электр масаласи ҳамда қўшимча бино қуриш учун жой билан боғлиқ муаммоларини айтди. Бу борада ечим чоралари белгиланди ҳамда экспорт хажмини ошириш борасида зарурий тавсиялар берилди.