Сайт тест режимида ишламоқда!
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари давом этмоқда
  • Янгиликлар
  • 11:30 14.11.2025
  • 66
  • Ҳукумат қарорлари ижроси

Янги Наманган туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бугун тумандаги 89-мактаб ҳудудида навбатдаги кўчат экиш тадбири ўтказилиб, турли хил манзарали ва мевали дарахтлар ерга қадалди.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари давом этмоқда

Янги Наманган туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бугун тумандаги 89-мактаб ҳудудида навбатдаги кўчат экиш тадбири ўтказилиб, турли хил манзарали ва мевали дарахтлар ерга қадалди.

Маълумот учун, кузги мавсум давомида тумандаги мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларига жами 4500 туп кўчат экиш режалаштирилган. Ҳозирга қадар 500 туп дарахт экилган бўлиб, мазкур ишлар босқичма-босқич давом этмоқда.

Тадбир иштирокчилари ёш авлодда табиатга меҳр ва экологик маданиятни шакллантиришда бундай лойиҳаларнинг аҳамияти катта эканини таъкидладилар.