13:15 07.11.2025Янги Наманган туманидаги “Сиҳатгоҳ” маҳалласида жойлашган 2-сонли Абу Али Ибн Сино номли жамоат саломатлиги техникумида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди.
Янги Наманган тумани ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди
Янги Наманган туманидаги “Сиҳатгоҳ” маҳалласида жойлашган 2-сонли Абу Али Ибн Сино номли жамоат саломатлиги техникумида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди.
Қабулда фуқаролар йўл таъмири, сув ва электр таъминоти, саломатликни тиклаш, субсидия ажратиш, шартнома пулини тўлаб бериш, бандлик ва уй-жой билан боғлиқ масалалар, шунингдек, бошқа ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни кўтаришди.
Ҳоким ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитиб, масъул идора ва ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берди. Мақсад – мурожаатлар тезкор ва самарали ҳал этилиши, аҳоли манфаатларининг таъминланишидир.