Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида газ таъминоти тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш ишлари билан танишилди
  • Янгиликлар
  • 12:25 07.11.2025
  • 85
  • Ташрифлар

Янги Наманган туманида 2025 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2026–2028 йилларга мўлжалланган вазифалар тақдимоти билан танишилди. Тақдимотда аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар учун табиий газ таъминоти тармоқларини алоҳида йўналишларда ажратиш, мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш ва тизим самарадорлигини ошириш бўйича режалар муҳокама қилинди.

Янги Наманган туманида газ таъминоти тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш ишлари билан танишилди

Янги Наманган туманида 2025 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2026–2028 йилларга мўлжалланган вазифалар тақдимоти билан танишилди. Тақдимотда аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар учун табиий газ таъминоти тармоқларини алоҳида йўналишларда ажратиш, мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш ва тизим самарадорлигини ошириш бўйича режалар муҳокама қилинди.

Тақдимотда 2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, газ тармоқларини реконструкция қилиш, газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш ҳамда истеъмолчиларни барқарор газ билан таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Шунингдек, 2026–2028 йилларда газ таъминоти тизимини янада такомиллаштириш ва янги технологияларни жорий этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Маълумот учун, туманда жами 22 216 та табиий газ истеъмолчиси мавжуд бўлиб, шундан 744 таси улгуржи, 21 472 таси аҳоли ҳисобланади.