10:10 07.11.2025Янги Наманган туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “маҳалла еттилиги” ва фаол фуқаролар ҳамкорлигида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Янги Наманган туманидаги маҳаллаларга 12 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилади
Янги Наманган туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “маҳалла еттилиги” ва фаол фуқаролар ҳамкорлигида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун эрта тонгдан шу мақсадда маҳалла бинолари атрофи ободонлаштирилиб, кузги гул ва манзарали кўчатлар экишга киришилди.
Тадбир доирасида 12 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Шу жумладан, 2200 дан зиёд кўчат кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга, 450 дан ортиғи якка ёлғиз кексалар хонадонларига, 6000 дан зиёд кўчат аҳоли хонадонлари ҳамда кўчаларга, 350 дан ортиқ кўчат эса “Маҳалла боғлари”га экилади. Натижада 75 гектардан зиёд ҳудуд ободонлаштирилиб, маҳаллаларнинг яшиллик даражаси сезиларли ошади.
Бу тадбир “Яшил макон” лойиҳаси орқали янада соғлом, кўркам ва фаровон муҳит яратишга хизмат қилади.