Сайт тест режимида ишламоқда!
“METAL BRAND” МЧЖда йўл масаласи юзасидан ечим чоралари белгиланди
  • Янгиликлар
  • 17:15 31.10.2025
  • 68
  • Иқтисод ва молия

Янги Наманган туманида 2010 йилда ташкил этилган “METAL BRAND” масъулияти чекланган жамияти темир симдан турли турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхонада 20 нафар ишчи меҳнат қилади.

Ҳозирда корхонада темир симдан заборлар, кладочная сетка ва шунга ўхшаш 4–5 хил маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 15–20 минг дона маҳсулотни ташкил этади.

Бугун туман ҳокими мазкур корхона фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш жараёни ва мавжуд имкониятларни ўрганди. Суҳбат давомида тадбиркор йўл масаласи бўйича мурожаат қилди. Мазкур масалани ечимга келтириш учун тегишли чоралар белгиланди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати