16:15 31.10.2025Янги Наманган туманидаги “Сиҳатгоҳ” маҳалласида жойлашган 2-сон Наманган Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулда фуқаролар йўл таъмири, сув ва электр таъминоти, саломатликни тиклаш, субсидия ажратиш, шартнома пулини тўлаб бериш, бандлик ва уй-жой ҳамда бошқа масалалар бўйича мурожаатлар билан чиқишди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилиб, муаммоларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати