17:15 31.10.2025Янги Наманган тумани халқ депутатлари Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияга Кенгаш раиси Жобир Абдуллаев раҳбарлик қилди.
Йиғилишда депутатлар, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Кун тартибида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, аҳоли турмуш даражасини ошириш, инфратузилмани ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати