Сайт тест режимида ишламоқда!
“Саховат” маҳалласида тадбиркор хусусий боғча ва мактаб қурмоқчи
  • Янгиликлар
  • 15:15 30.10.2025
  • 71
  • Хабарлар

Янги Наманган туманининг “Саховат” маҳалласида жойлашган “Олтинкўл бест маркет” МЧЖда тадбиркор мурожаати жойида ўрганилди.

Корхона ҳозирда хўжалик эҳтиёжи учун гугурт ишлаб чиқариш билан бирга, 1000 дан ортиқ парранда парваришлашни йўлга қўйган. Бу ерда 15 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, қўшимча 80 та янги иш ўрни яратилади.

Тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириб, маҳаллада хусусий боғча ва мактаб қуриш режасини билдирди. Туман ҳокимлиги томонидан мазкур ташаббусни амалга оширишда зарур кўмак кўрсатиш чоралари белгиланди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати