Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича кўргазмали семинар ўтказилди
  • Янгиликлар
  • 06:00 01.01.1970
  • 49
  • Хабарлар

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, Янги Наманган туманида амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларининг мавсумга тайёргарлик ҳолати ҳамда газ, сув ва электр таъминоти тизимларида амалга оширилган ишлар тақдимоти билан танишди.

Маълумот учун, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида туманда 2 км газ тармоғи реконструкция қилинди, 3 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди, 188,3 км ер ости қувурлари текширилди ва 1 506 та хонадон 2-босқичли газ таъминоти тизимига ўтказилди. 34 км ичимлик суви тармоғи таъмирланиб, янги сув иншоотлари қурилди. Электр таъминотида 48,9 км тармоқ тортилди, 13 та трансформатор ва 876 та таянч устун ўрнатилди.

Ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимлари ва электр ускуналари тўлиқ текширилиб, доимий назорат ўрнатилган. Жорий мавсумда муассасаларга 6 809 тонна ва аҳоли хонадонларига 13 305 тонна маҳаллий кўмир етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 6 057 тоннаси етказилган.

Фавқулодда вазиятлар хизмати томонидан хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, газ, сув ва электр тармоқларининг ҳолати мунтазам назорат қилинаётгани таъкидланди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати