Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманганда “Жасорат мактаби” ҳарбий ўқув йиғинининг бешинчи мавсуми бошланди
  • Янгиликлар
  • 14:00 23.10.2025
  • 85
  • Ёшлар сиёсати

Наманган вилоятида “Жасорат мактаби” ҳарбий ўқув йиғинининг бешинчи мавсуми ўз фаолиятини бошлади. Тадбир Наманган вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги “Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази”да ташкил этилди.

Мазкур тадбир ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий ҳаёт билан таништириш ҳамда бу соҳа бўйича қизиқишини оширишга қаратилган. 10 кун давом этадиган машғулотларда эса иштирокчилар ватанга садоқат, тартиб-интизом, жисмоний ва руҳий бардошлилик каби фазилатларни янада мустаҳкамлашади.

Учрашув якунида ёшларга ўқув жараёнида фойдаланиш учун зарурий нарсалар топширилди