Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманганда бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди 
  • Янгиликлар
  • 18:00 22.10.2025
  • 71
  • Ёшлар сиёсати

Бугун Янги Наманган туманидаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда мутасадди раҳбарлар иштирок этиб, спортчиларга омад ва муваффақиятлар тиладилар.

Мазкур мусобақада республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган иқтидорли гимнастикачилар жамоавий ва яккалик баҳсларида ўзаро куч синашмоқдалар.

Бадиий гимнастика гўзаллик, нафислик ва маҳорат уйғунлигини намоён этувчи спорт тури сифатида бугунги кунда юртимизда тобора оммалашиб бормоқда.