Сайт тест режимида ишламоқда!
“Жадидлар изидан” танловининг Янги Наманган туман босқичи бўлиб ўтди
  • Янгиликлар
  • 18:00 17.10.2025
  • 69
  • Ёшлар сиёсати

Янги Наманган туманида “Жадидлар изидан” танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда тумандаги 22 та мактабдан 44 нафар ўқувчи иштирок этди.

Танлов икки босқичда ташкил этилди. Биринчи босқичда ўқувчилар 25 та саволдан иборат тест топшириқларини бажариб, 50 баллик тизимда баҳоланди. Иккинчи босқич эса жадидлар ҳаёти ва ижодига бағишланган савол-жавоблардан иборат бўлди.

Ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар эсдалик совғалари билан тақдирланиб, вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Мазкур танлов ёшлар орасида жадидлар меросини чуқур ўрганиш ва уларнинг маърифатпарварлик ғояларини тарғиб этишга хизмат қилмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати