12:15 12.10.2025Республикамизда 15-сентябрдан 15-октябргача ўтказилаётган “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси доирасида Янги Наманган туманида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Импулс тиббиёт институти”да Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва туман бўлими ҳамкорлигида талаба ва ўқитувчилар иштирокида учрашув ҳамда амалий машғулотлар ўтказилди.
Тадбирда куз-қиш мавсумида ёнғин, ис гази ва бошқа хавфларнинг олдини олиш, зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, талабалар турар жойларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига оид тавсиялар етказилди.
Бундай профилактик машқлар туманда мунтазам ўтказилиб, аҳоли хавфсизлик маданиятини оширишга хизмат қилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати