Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманганда “Жасорат мактаби” ҳарбий ўқув йиғинининг тўртинчи мавсуми бошланди
  • Янгиликлар
  • 12:00 10.10.2025
  • 79
  • Ёшлар сиёсати

Бугун Наманган вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги “Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази”да “Жасорат мактаби” ҳарбий ўқув йиғин машғулотлари бошланди.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий хизматчилар ҳаёти билан яқиндан таништириш ва бу соҳага қизиқтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари О. Бозоров, Наманган вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Б. Мирзатов, вилоят ички ишлар ҳамда мудофаа ишлари бошқармалари масъул ходимлари иштирок этишди.

Ўқув йиғин машғулотлари 10 кун давом этиб, ёшларда ватанга садоқат, тартиб-интизом, жисмоний ва руҳий бардошлилик каби фазилатлар янада мустаҳкамланади.