Сайт тест режимида ишламоқда!
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари таҳлилига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди
  • Янгиликлар
  • 15:05 02.10.2025
  • 70
  • Очиқ мулоқот

Таъкидлаганидек, Янги Наманган туманидаги барча ижтимоий соҳа объектларида ушбу мавсумга пухта тайёргарлик кўрилган бўлиб, муассасаларнинг иситиш тизимлари ва электр тақсимлагичлар тўлиқ назоратдан ўтказилган ҳамда ҳолат доимий назорат қилиб борилмоқда.

Шунингдек, туманда кўмир маҳсулотларини ўз вақтида етказиб бериш чоралари ҳам кўрилмоқда. Жорий мавсумда ижтимоий соҳа муассасаларига 6 809 тонна ҳамда аҳоли хонадонларига 13 305 тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб бериш режалаштирилган.

Ҳозирги кунга қадар ижтимоий соҳа муассасаларига режада кўрсатилган 6 057 тонна маҳаллий кўмир етказиб берилди. Аҳоли хонадонларига эса кўмир тарқатиш ишлари режа график асосида давом этмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати