11:00 01.10.2025Бугун, 1 октябрь куни “Навбаҳор” тантаналар мажмуасида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Янги Наманган туманида ёш авлод таълими ва тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган устоз ва мураббийлар, соҳа фахрийлари ҳамда тажрибали педагоглар иштирок этдилар.
Тадбир аввалида туман ҳокими сўзга чиқиб, устоз ва мураббийларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва беқиёс хизматларини алоҳида қайд этди. Шу муносабат билан барча таълим-тарбия тизими ходимларини самимий муборакбод этди ҳамда уларнинг шарафли меҳнатига юксак миннатдорлик билдирди.
Тантанали маросимда бир гуруҳ фидойи устоз ва мураббийларга туман ҳокимининг “Фахрий ёрлиқ”лари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Байрам дастури санъат усталари ва таниқли ижодкорларнинг куй-қўшиқлари билан давом этди. Чиқишлар тадбир иштирокчиларида кўтаринки руҳ ва байрамона кайфият уйғотди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати