Сайт тест режимида ишламоқда!
“ASR TEX”да йўл масаласига ечим белгиланди
  • Янгиликлар
  • 17:20 25.09.2025
  • 77
  • Инвестиция ва ташқи савдо

Янги Наманган тумани “Мингтерак” маҳалласда фаолият юритаётган “ASR TEX” корхонаси 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 15 нафар ишчи бандлиги таъминланган. Корхонада замонавий турдаги печлар, миксерлар, музлатгич ва бошқа электр техникалар ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилмоқда.

“ASR TEX”да йўл масаласига ечим белгиланди

Янги Наманган тумани “Мингтерак” маҳалласда фаолият юритаётган “ASR TEX” корхонаси 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 15 нафар ишчи бандлиги таъминланган. Корхонада замонавий турдаги печлар, миксерлар, музлатгич ва бошқа электр техникалар ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилмоқда.

2024 йилда корхона томонидан Хитойдан 1,3 миллиард сўмлик хомашё ва маҳсулотлар импорт қилинган бўлса, 2025 йилда умумий қиймати 1,5 миллиард сўмлик тайёр маҳсулотлар маҳаллий бозорга етказиб берилди. 

Туман ҳокими корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди ҳамда тадбиркор билан суҳбатлашди. Учрашув давомида тадбиркор йўл созлаш масаласи бўйича мурожаат қилди. Мазкур масала юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, амалга ошириш бўйича масъул идораларга кўрсатмалар берилди.