Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида замонавий турар-жой мажмуаси барпо этилмоқда
  • Янгиликлар
  • 14:15 25.09.2025
  • 73
  • Ҳукумат қарорлари ижроси

Янги Наманган туманида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Туманнинг “Маънавият” маҳалласи, “Дўстлик” кўчасида “Ровустон қурилиш” МЧЖ томонидан замонавий турар-жой мажмуаси қурилмоқда.

Янги Наманган туманида замонавий турар-жой мажмуаси барпо этилмоқда

Янги Наманган туманида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Туманнинг “Маънавият” маҳалласи, “Дўстлик” кўчасида “Ровустон қурилиш” МЧЖ томонидан замонавий турар-жой мажмуаси қурилмоқда.

Лойиҳа доирасида 5 та 6 қаватли уй барпо этилиб, умумий ҳисобда 210 хонадон фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Янги уйлар аҳолига қулай ва замонавий шароит яратиш баробарида, туман инфратузилмасини такомиллаштиришга ҳам хизмат қилади.

Туман ҳокими қурилиш майдонида бўлиб, жараён билан яқиндан танишди. У хонадонлар атрофини ободонлаштириш, йўл ва йўлакчаларни сифатли қуриш ҳамда ҳудудни кўкаламзорлаштириш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар берди.

Лойиҳа якунланиши билан туманда яна бир замонавий турар-жой мажмуаси аҳоли ихтиёрига топширилиб, юртдошларимиз учун муносиб яшаш шароити яратилади.