Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманганда 1000 ўринли талабалар ётоқхонаси фойдаланишга топширилди
  • Янгиликлар
  • 10:30 25.09.2025
  • 67
  • Ёшлар сиёсати

Наманган давлат техника университети талабалари учун Янги Наманган туманида қурилган 1000 ўринли замонавий ётоқхона бугун тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди.

Наманганда 1000 ўринли талабалар ётоқхонаси фойдаланишга топширилди

Наманган давлат техника университети талабалари учун Янги Наманган туманида қурилган 1000 ўринли замонавий ётоқхона бугун тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди.

Ислом Каримов кўчасида барпо этилган 12 қаватли иншоот давлат-хусусий шериклик асосида қурилди. Лойиҳага кўра, 1 ва 2 қаватларда хусусий мактаб жойлашиб, ёшлар учун замонавий таълим имкониятлари яратилди. Юқори қаватлар эса талабалар учун қулай ва хавфсиз хонадонлардан иборат.

Янги ётоқхона талабаларнинг таълим олиш самарадорлигини ошириш, уларнинг маданий-маърифий ҳаётини бойитиш ҳамда замонавий шароитларда яшашини таъминлашга хизмат қилади.