Сайт тест режимида ишламоқда!
“POLIGRAF EXTRA” МЧЖ ички бозор учун қaдoқ маҳсулотлари тайёрламоқда
  • Янгиликлар
  • 13:00 25.09.2025
  • 79
  • Инвестиция ва ташқи савдо

Янги Наманган туманида фаолият юритаётган “POLIGRAF EXTRA” МЧЖ турли хил қaдoқ ва ёрлиқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхона ҳисобланади.

“POLIGRAF EXTRA” МЧЖ ички бозор учун қaдoқ маҳсулотлари тайёрламоқда

Янги Наманган туманида фаолият юритаётган “POLIGRAF EXTRA” МЧЖ турли хил қaдoқ ва ёрлиқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхона ҳисобланади.

Айни пайтда мазкур корхонада 200 турдаги мингдан ортиқ маҳсулот тайёрланиб, ички бозорга етказиб бериляпти. Лойиҳа қиймати 1 млн долларга тенг бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари замонавий ускуналар асосида ташкил этилган. Бу ерда 20 дан зиёд маҳаллий аҳоли доимий иш ўринлари билан таъминланган.

Туман ҳокими корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди, келгуси режалар ҳақида суҳбатлашилди. Шунингдек, тадбиркор томонидан ишчи кучи бўйича билдирилган эҳтиёж масаласи ўрганилиб, ечим чоралари белгилаб олинди.

Мазкур корхона туманда саноат салоҳиятини юксалтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.