Сайт тест режимида ишламоқда!
Ёшлар саноат зонасидаги имкониятлар билан танишди
  • Янгиликлар
  • 16:15 24.09.2025
  • 80
  • Ёшлар сиёсати

Янги Наманган туманининг “Соҳил” маҳалласидан жой олган “Тараққиёт” саноат ва сервис зонасига мактаб битирувчилари ҳамда ишсиз ёшлар учун саёҳат ташкил этилди. Ташрифдан мақсад ёшларни турли касб-ҳунарларга қизиқтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва меҳнат бозорида муносиб ўрин топишига кўмаклашишдан иборат.

Ёшлар саноат зонасидаги имкониятлар билан танишди

Янги Наманган туманининг “Соҳил” маҳалласидан жой олган “Тараққиёт” саноат ва сервис зонасига мактаб битирувчилари ҳамда ишсиз ёшлар учун саёҳат ташкил этилди. Ташрифдан мақсад ёшларни турли касб-ҳунарларга қизиқтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва меҳнат бозорида муносиб ўрин топишига кўмаклашишдан иборат.

200 нафардан ортиқ ёшлар автомобилларга хизмат кўрсатиш марказлари ҳамда маҳаллий мебел ишлаб чиқарувчилар кўргазмаси билан танишди. Уларга турли касб-ҳунарлар ва иш ўринлари ҳақида маълумот берилди.

10 гектар майдонда ташкил этилган ушбу зонада 113 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, йилига 500 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати ва 4 минг 800 та янги иш ўрни яратилган. Шунингдек, тадбиркорлар ва хонадонлар кооперация асосида ишлаб чиқариш жараёнига жалб этилган.

Зонада ишсиз фуқароларни қайта ўқитиш ва касб-ҳунарга йўналтириш имкониятлари ҳам мавжуд. Бу эса ёшларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин топишига хизмат қилмоқда.