Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманидаги 60-мактаб янгича қиёфа касб этмоқда
  • Янгиликлар
  • 11:40 24.09.2025
  • 72
  • Ёшлар сиёсати

Янги Наманган туманидаги 60-мактабда капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари якуний босқичга кирди. Таъмирлаш доирасида асосий бино, синф хоналари, спорт зали, ҳовли ва ёзги спорт майдони тубдан янгиланди, замонавий ўқув муҳити учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

Янги Наманган туманидаги 60-мактаб янгича қиёфа касб этмоқда

Янги Наманган туманидаги 60-мактабда капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари якуний босқичга кирди. Таъмирлаш доирасида асосий бино, синф хоналари, спорт зали, ҳовли ва ёзги спорт майдони тубдан янгиланди, замонавий ўқув муҳити учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

Лойиҳа доирасида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга мўлжалланган махсус хона, workout майдони ва 360 градуслик кузатув камералари ўрнатилиши кўзда тутилган. Бу эса ўқувчиларнинг билим олиши билан бирга уларнинг хавфсизлиги ва соғлом турмуш тарзига ҳам хизмат қилади.

Жами 15 миллиард сўм йўналтирилган мазкур лойиҳа орқали нафақат таълим жараёни самарадорлиги ошиши, балки ўқитувчи ва ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз муҳит шаклланиши режалаштирилган.

Ҳозирда пардозлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда янгича қиёфа касб этган 60-мактаб фойдаланишга топширилади ҳамда тумандаги намунавий таълим масканларидан бирига айланади.