Сайт тест режимида ишламоқда!
Масканда амалий ёрдам ва оилавий ҳаёт сабоқлари давом этмоқда
  • Янгиликлар
  • 13:30 23.09.2025
  • 84
  • Оила ва хотин-қизлар

Янги Наманган туманидаги “Оила ва хотин-қизлар маскани”да аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари изчил давом этмоқда.

Масканда амалий ёрдам ва оилавий ҳаёт сабоқлари давом этмоқда

Янги Наманган туманидаги “Оила ва хотин-қизлар маскани”да аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари изчил давом этмоқда.

Бугун ҳам психологик кўмакка муҳтож хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатилиб, уларнинг руҳий барқарорлигини таъминлашга қаратилган индивидуал ва гуруҳ машғулотлари ўтказилди. Шу билан бирга, турли ҳаётий муаммоларни ҳал этишда маслаҳат ва кўмаклар берилди.

Оилавий ҳаётга қадам қўяётган ёшлар учун “Оила мактаби” доирасида дарслар ташкил этилди. Уларда келин-куёвларга соғлом оила муносабатлари, ўзаро ҳурмат, масъулият ва бағрикенглик каби қадриятлар ўргатилди. Шунингдек, турмушда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тўғри ҳал этиш бўйича тавсиялар берилди.

Мазкур фаолиятлар хотин-қизлар ва ёш оилаларнинг ҳаёт сифатини ошириш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда соғлом ижтимоий муҳитни шакллантиришга хизмат қилмоқда.