10:50 18.09.2025Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ҳамда БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Флоренс Бауер хоним иштирок этдилар.
Янги Наманган туманининг “Соҳил” маҳалласида жойлашган “Тараққиёт” кичик саноат зонасида хотин-қизлар ва оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Оила ва хотин-қизлар маскани” ўз фаолиятини бошлади.
Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ҳамда БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Флоренс Бауер хоним иштирок этдилар.
Марказ хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш, бандлигини таъминлаш ҳамда соғлом турмуш тарзига йўналтириш каби йўналишларда хизмат кўрсатади. Шунингдек, уларнинг руҳий ва тиббий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган махсус дастурлар амалга оширилади.
Мазкур маскан хотин-қизлар ва оилаларнинг ижтимоий фаровонлигини оширишга хизмат қилиб, уларнинг ҳаёт сифати юксалишига ҳисса қўшади.