Сайт тест режимида ишламоқда!
Япониялик меҳмонлар Янги Наманганда хотин-қизлар бандлиги билан танишди
  • Янгиликлар
  • 15:35 12.09.2025
  • 73
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Япониянинг “Rotary Club of Tokyo Waseda” ташкилоти делегацияси Янги Наманган туманидаги “Ахсикент” маҳалласида жойлашган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш маркази фаолияти билан танишди.

Япониялик меҳмонлар Янги Наманганда хотин-қизлар бандлиги билан танишди

Япониянинг “Rotary Club of Tokyo Waseda” ташкилоти делегацияси Янги Наманган туманидаги “Ахсикент” маҳалласида жойлашган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш маркази фаолияти билан танишди.

Марказ фаолияти доирасида ташкил этилган “ZARKA 001” корхонаси алоҳида аҳамиятга эга. Корхона асосчиси Нигора Насимова турмуш ўртоғи билан биргаликда 10 йил давомида Россияда трикотаж ишлаб чиқариш йўналишида тажриба орттириб, 2022 йилда юртга қайтгач, ушбу фаолиятни маҳаллий шарт-шароитда йўлга қўйди.

Дастлаб 5 нафар ишчи билан иш бошлаган корхонада бугунги кунда 150 нафардан зиёд ишчи фаолият юритмоқда. Корхонада катталар учун 10 дан ортиқ, болалар учун эса 7 дан ортиқ трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда ва уларнинг барчаси Россияга экспорт қилинмоқда.

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида бандликка кўмаклашиш маркази маблағлари ҳисобидан 210 миллион сўм хомашё хариди учун йўналтирилди. Бу каби ташаббуслар туманда хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш, шунингдек маҳаллий тадбиркорлик салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.