11:05 03.09.2025Мамлакатимизда янги ўқув йили қувончли янгиликлар билан бошланмоқда. Янги Наманган тумани Мингчинор маҳалласида ташаббускор тадбиркор Раҳимжанов Достонбек Улуғбек ўғли томонидан умумий қиймати 1 миллиард сўмлик “Mirzo Ulug‘bek Namangan” нодавлат таълим муассасаси барпо этилди.
Янги Наманганда янги хусусий мактаб фаолияти бошланди
Мамлакатимизда янги ўқув йили қувончли янгиликлар билан бошланмоқда. Янги Наманган тумани Мингчинор маҳалласида ташаббускор тадбиркор Раҳимжанов Достонбек Улуғбек ўғли томонидан умумий қиймати 1 миллиард сўмлик “Mirzo Ulug‘bek Namangan” нодавлат таълим муассасаси барпо этилди.
380 нафардан зиёд ўқувчини қамраб олган мазкур таълим маскани орқали 20 та янги иш ўрни яратилди. Мактаб ўқув дастури математика, физика, ахборот технологиялари ва чет тилларига ихтисослаштирилган ҳолда ташкил этилган.
Ушбу лойиҳа давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида амалга оширилаётган таълим ислоҳотларининг яна бир амалий самарасидир.