Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида янги ўқув йили бошланди
  • Янгиликлар
  • 09:30 02.09.2025
  • 84
  • Ёшлар сиёсати

Юртимизда, жумладан Наманган вилоятидаги барча мактабларда янги ўқув йили кўтаринки руҳда старт олди. Янги Наманган туманидаги умумтаълим муассасаларида тадбирлар “Маҳоратли педагог — миллат таянчи” шиори остида ўтказилди.

Янги Наманган туманида янги ўқув йили бошланди

Юртимизда, жумладан Наманган вилоятидаги барча мактабларда янги ўқув йили кўтаринки руҳда старт олди. Янги Наманган туманидаги умумтаълим муассасаларида тадбирлар “Маҳоратли педагог — миллат таянчи” шиори остида ўтказилди.

Туманнинг “Мустақилликнинг беш йиллиги” маҳалласидан жой олган 69-сонли мактабдаги тантанали маросимда туман ҳокими, ўқувчилар, ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ҳоким таълим соҳасидаги янгиланишлар ҳақида тўхталиб, иштирокчиларни мустақиллигимизнинг 34 йиллиги ҳамда янги ўқув йили билан муборакбод этди.

Шу куни мактаб остонасини илк бор босган 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари — ўқув қуроллари ва дарсликлар топширилди.

Маълумот учун, бу йил Янги Наманган туманида 4 мингдан зиёд, 69-сонли мактабда эса 245 нафар бола 1-синфга қабул қилинди.