Сайт тест режимида ишламоқда!
Мустақиллигимиз тантанаси Наманганда ҳам кўтаринки кайфиятда нишонланди
  • Янгиликлар
  • 23:00 29.08.2025
  • 79
  • Миллий байрамлар

Наманган шаҳридаги Янги Ўзбекистон боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Мустақиллигимиз тантанаси Наманганда ҳам кўтаринки кайфиятда нишонланди

Наманган шаҳридаги Янги Ўзбекистон боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов барча иштирокчиларни ва юртдошларимизни қутлаб, мамлакатмиздаги ислоҳотлар, эришилган ютуқлар ва муҳим кўрсаткичлар ҳақида тўхталди.

Шодиёна дастури санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди. Байрам таронаси барчага юқори руҳият бағишлаб, меҳмонлар рақс ва шодликка чорланди. Тантана байрамона мушакбозлик билан якунига етди.

Байрам шукуҳи жойларда давом этади.