13:35 29.04.2025Янги Наманган туманидаги “Ёшлик” маҳалласида жойлашган “Davr metal” хусусий корхонаси 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 130 нафар ишчи-ходимни иш билан таъминламоқда. Корхонада уй-рўзғор учун мўлжалланган 150 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
“Davr Metal” экспортини 3 млн долларга етказишни режалаштирмоқда
Янги Наманган туманидаги “Ёшлик” маҳалласида жойлашган “Davr metal” хусусий корхонаси 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 130 нафар ишчи-ходимни иш билан таъминламоқда. Корхонада уй-рўзғор учун мўлжалланган 150 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
2024 йилда корхона томонидан 1,5 миллион АҚШ долларлик маҳсулот Германия, АҚШ, Латвия ва Россия каби мамлакатларга экспорт қилинди. Жорий 2025 йилда эса мазкур кўрсаткични 3 миллион долларга етказиш режалаштирилган.
Янги Наманган тумани ҳокими бугун “Davr metal”да бўлиб, тадбиркорнинг келгуси режаларига қизиқди. Учрашув давомида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда янги бозорларга чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ҳоким томонидан корхона олдига қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун зарур кўрсатмалар берилди.