Сайт тест режимида ишламоқда!
“Паҳлавон” спорт мажмуасида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • Янгиликлар
  • 11:25 27.08.2025
  • 123
  • Ёшлар сиёсати

Янги Наманган туманидаги Гимнастика спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби таркибида фаолият юритаётган “Паҳлавон” спорт мажмуаси спортчилар учун янада замонавий ва қулай масканга айлантириш мақсадида тубдан таъмирланмоқда.

“Паҳлавон” спорт мажмуасида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Янги Наманган туманидаги Гимнастика спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби таркибида фаолият юритаётган “Паҳлавон” спорт мажмуаси спортчилар учун янада замонавий ва қулай масканга айлантириш мақсадида тубдан таъмирланмоқда.

Таъмирлаш ишлари доирасида спорт залидаги пол қопламаси бутунлай янгиланмоқда, иссиқлик тизими замонавий талабларга мос ҳолда қайта қурилмоқда. Шунингдек, спортчилар учун қулайлик яратиш мақсадида ўғил ва қиз болалар учун алоҳида ювиниш, кийиниш хоналари ҳамда санитария нуқталари тўлиқ таъмирланмоқда. Лойиҳа ижроси учун давлат бюджети ҳисобидан 1 миллиард 228 миллион сўм маблағ ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошларида мазкур спорт мактаби ҳудудидаги сузиш ҳавзаси давлат-хусусий шериклик асосида тўлиқ реконструкция қилинган эди.
Барча ишлар ёш спортчиларнинг машғулотларини юқори сифатли шароитда ташкил этиш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун замонавий имкониятлар яратишга қаратилган.