Сайт тест режимида ишламоқда!
Умумхалқ ҳашари Янги Наманган туманида кўтаринки руҳда ўтмоқда
  • Янгиликлар
  • 09:10 22.08.2025
  • 99
  • Ҳукумат қарорлари ижроси

Мамлакатимизда ҳар бир улуғ айём арафасида юртимизни тоза ва обод ҳолда кутиб олиш мақсадида умумхалқ ҳашарлари ўтказиш анъанага айланган. Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида ҳам юртимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида хайрия ҳашарлари бошланди.

Умумхалқ ҳашари Янги Наманган туманида кўтаринки руҳда ўтмоқда

Мамлакатимизда ҳар бир улуғ айём арафасида юртимизни тоза ва обод ҳолда кутиб олиш мақсадида умумхалқ ҳашарлари ўтказиш анъанага айланган. Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида ҳам юртимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида хайрия ҳашарлари бошланди.

Янги Наманган туманида ҳам мазкур эзгу тадбир эрта тонгдан кўтаринки руҳда ташкил этилди. Туман аҳли, маҳалла фаоллари, корхона ва ташкилотлар, ёшлар ҳамда нуронийлар биргаликда ҳашарда иштирок этмоқдалар.

Мазкур хайрия тадбири доирасида маҳаллалардаги кўп қаватли уйлар атрофи, кўча ва хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар тозаланиб, тартибга келтирилди. Янги дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилиб, мавжуд яшил ҳудудларга ҳам чиройли кўриниш берилмоқда. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Бирдамлик ва уюшқоқлик руҳида ўтаётган мазкур умумхалқ ҳаракати туман аҳолисига байрамона кайфият улашиб, мустақиллигимизнинг 34 йиллигига муносиб туҳфа бўлмоқда.